Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Акихито. Императорнинг сўнгги куни

Акихито. Императорнинг сўнгги куни

Фото: AP / Eugene Hoshiko

Апрелнинг сўнгги — 30-санаси ўз хоҳиши билан тахтдан воз кечиб, уни ўғли валиаҳд шаҳзода Нарухитога бўшатиб бераётган амалдаги император Акихито ҳукмдорлигининг охирги куни. Бугун кун бўйи Япония пойтахтида диний ва фуқаролик маросимлари ўтказилади.

Ҳукмронлигининг сўнгги кунини 85 ёшли Акихито Токиодаги сарой ҳудудида жойлашган илгариги 124 императорга бағишланган ибодатхонани зиёрат қилишдан бошлади.


Мавзуга оид: Японияда «Рэйва» бошланади. Балки тажриба ўрганишга борармиз...


Куннинг иккинчи ярмида император саройининг энг нуфузли Қарағай залида расмий маросим ўтказилади. Жами 300 киши: оила аъзолари, вазирлар, парламент палаталари раҳбарлари, Олий суд судьялари шу ерда жам бўлади.

Маросимда япон халқи номидан бош вазир Синдзо Абэ сўзга чиқади, шундан сўнг император ўз халқига сўнгги маротаба мурожаат қилади. Эртага, 1 майдан 59 ёшли Нарухито расман императорга айланади. Шунинг баробарида япон йилномаси ўзгаради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг