Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Алиев яна судга тортилмоқда

Алиев яна судга тортилмоқда

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Яқин ўтмишнинг таниқли футболчиси, украиналик Александр Алиев устидан собиқ хотини Татьяна яна судга мурожаат қилди. Бу сафар у суддан собиқ турмуш ўртоғига «ўзи ва фарзандларига яқин йўламаслик мажбурияти» юклатилишини сўрамоқда.

«Агар тўсатдан ғойиб бўлсам, билингки, бош гумондор у! У мени домий равишда таъқибга олмоқда, таҳдидлар қилмоқда. Мени квартирадан ҳайдаб солгани-чи?! Камига қизимга «энди онанг йўқ», деб овозли СМС юборибди?! Жоним ҳиққилдоғимга келди, ахир?!» – дея зорланади Татьяна хоним.

Эътиборлиси, Александр Алиев ўзига нисбатан билдирилган айбловлардан тонаётгани йўқ: «Ҳа, уни квартирадан ҳайдаб солдим, чунки бу уй – менинг болаларимники, улар учун олиб берганман. Фарзандларимнинг муҳтожлик жойи йўқ, таъминоти бекаму кўст! Бироқ унга (Татьянага) бир тийинни ҳам раво кўрмайман, ҳеч қачон!»

Киевнинг «Динамо» ва Москванинг «Локомотив» клубларидаги бетакрор ўйинлари билан тилга тушган Александр Алиев бутсасини нисбатан эртароқ михга илган. Айни пайтда ҳаваскор даражадаги жамоаларда мураббийлик қилиб юрган собиқ футболчи оғир табиатга эга. Шу туфайли икки нафар фарзанди бўлишига қарамай, хотини билан уч йил аввал ажрашган. Бунгача унга нисбатан беш марта жиноят иши қўзғатилгани маълум. Ҳар сафар собиқ футболчи хотинини калтаклагани сабаб ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда «меҳмон» бўлади. Бу сафар ҳам шу аҳвол...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг