Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Алишер Усмонов Россиядаги сўнгги олигарх ҳақида гапирди

Алишер Усмонов Россиядаги сўнгги олигарх ҳақида гапирди

Ўзбекистонлик машҳур миллиардер Алишер Усмонов Россиядаги сўнгги олигарх кимлиги ҳақида гапирди, дея хабар беради «РИА Новости» ахборот агентлиги.

«Россияда бир нафар олигарх қолди», – деган Алишер Усмонов «Россия-1» телеканалининг «Действующие лица с Наилей Аскерзаде» дастурига интервью бера туриб.

Аммо Усмонов унинг шахсини ошкор қилмаган.

«Бу вагонда биздан фақат бир киши қолган, деб ҳисоблайман. Вагон бўшаб қолган, унинг якка ўзи ўтирибди – ҳануз сайр қилиб юрибди», – деган Усмонов.

Унинг фикрича, олигарх бу ҳеч нарса тўламасдан ҳамма нарсага эришган инсон. «Мен ҳеч қачон улар қаторига кирмаганман», - деган миллиардер.

Алишер Усмоновнинг 12,5 миллиард доллар сармояси бўлиб, у Россиядаги бойлар рейтингида ўнинчи ўринни эгаллаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг