Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Америка авиакомпанияларига Эрон осмонида парвоз қилиш тақиқланди

Америка авиакомпанияларига Эрон осмонида парвоз қилиш тақиқланди

Фото: «TAdviser»

АҚШ Фуқаро авиацияси бошқармаси (FAA) янги буйруқ чиқарди: унга кўра, АҚШ авиакомпанияларига Эрон ҳаво кенгликларида парвоз қилиш тақиқланди.

«FAA чиқарган буйруққа кўра, ҳарбий ҳаракатлар ва сиёсий зиддиятлар кучайиб бораётгани учун токи кейинги буйруқлар бўлмагунга қадар Теҳроннинг сув усти кенгликларида парвоз қилишга рухсат бўлмаслиги ҳақида учувчилар огоҳлантирилади», — дейилади «Твиттер»да жойланган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Эрон жанубида АҚШга қарашли учувчисиз бошқарилувчи қурилма уриб туширилганди. Хабарларга кўра, шундан сўнг ҳатто АҚШ президенти Эрон ҳудудларини ўққа тутишни маъқуллаган. Бунда радиолокацион станция ва ракета қурилмаларига зарба бериш кўзда тутилганди. Аммо кейинчалик Америка раҳбари қарорини бекор қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг