Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Америкалик адмирал россияликларга АҚШга киришни таъқиқлашни таклиф қилди

Америкалик адмирал россияликларга АҚШга киришни таъқиқлашни таклиф қилди

Фото: «Reuters»

АҚШ армияси адмирали, НАТОнинг Европадаги кучлари собиқ қўмондони Жеймс Ставридис Россияга нисбатан янги санкциялар қўллашга чақирди. У ҳатто россияликларни АҚШга киришини таъқиқлашга қадар бориш кераклигини таъкидлаган.

Ставридиснинг айтишича, айни вақтдаги санкциялар етарли эмас ва нафақат Россия бизнеси, балки маданият, спорт ва дипломатик делегацияларга нисбатан чеклов ўрнатишни таклиф қилган.

У шу билан бирга демократия тарафдори бўлган россияликларни қўллаб-қувватлашга ҳам чақирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг