Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Америкалик блогер бир ҳафта виртуал оламда яшади ва ақлдан озди

Америкалик блогер бир ҳафта виртуал оламда яшади ва ақлдан озди

Америкалик блогер Жек Вилмот ўзига ҳос тадқиқот ўтказди ва реал ҳаётдан қандай узилиб қолиш мумкинлигини синовдан ўтказди. Синов блогер учун бир қанча ёқимсиз якунига етди.

Вилмот бир ҳафта давомида Skyrim ва VR Chat каби ўйинларни ўйнади ва ер юзининг исталган жойида виртуал тарзда пайдо бўлиш имконини берадиган Google Earth VRдан фойдаланди.

Бир ҳафталик муддат якунига етгандан сўнг у реал ҳаётга ҳайрат билан қарайди. Чунки унинг кўзлари пикселларга ўрганиб қолган ва реал ранглар анча ёрқин кўриниш олган эди. Шу билан бирга тоза ҳаводан нафас олиш ҳам Жекни анча хурсанд қилган.

Аммо шу билан бирга салбий таассуротлар ҳам ўзини билдирди. Блогер реал ҳаётда ҳам атрофидагиларни ўйиндаги қаҳрамонларга, кундалик юмушларни эса қайсидир ўйиндаги топшириққа ўхшата бошлади. Виртуал ўйинда бу топшириқларни бажариш эвазига соврин берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг