Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШ Эронни Ғарбий яримшар мамлакатларига хавф туғдиришда айблади

АҚШ Эронни Ғарбий яримшар мамлакатларига хавф туғдиришда айблади

Фото: «Politico»

Эрон ҳукумати президент Николас Мадуро бошчилигидаги Венесуэлани қўллаб-қувватлаб, Ғарбий яримшар мамлакатларига хавф туғдирмоқда. Бу ҳақда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жон Болтон «Twitter»даги саҳифасида ёзди.

«Улар минтақа хавфсизлигига тўғридан-тўғри хавф уйғотишяпти. Биз Мадуронинг кўмакчиларини ва Эроннинг Ғарбий яримшардаги хатти-ҳаркатларини фош қилишда давом этамиз», — деб ёзди Болтон.

Эслатиб ўтамиз, 19 июль куни Британияга қарашли «Stena Impero» танкери бортидаги 23 нафар экипаж аъзоси билан эронликлар томонидан ушланганди. Эрон ҳукумати ушбу танкер балиқчи кема билан тўқнашиб, хавф содир этгани учун шундай чора қўлланганини билдирганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг