Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШда «Флоренс» қурбонлари сони ошиб бормоқда

АҚШда «Флоренс» қурбонлари сони ошиб бормоқда

Фото: «РИА Новости»

АҚШнинг Шимолий ва Жанубий Королина штатларига ёпирилган «Флоренс» довули қурбонлари сони 43 кишига етди, дея хабар беради «Haber7.com» сайти.

Шимолий Королина мэри Рой Купернинг баёнотида айтилишича, кеча кечки пайтки ҳолат бўйича штатда табиий офатдан ҳалок бўлганлар сони 32 кишига  етган. Қолган 11 киши Жанубий Королина ва Виржиниа штатлари аҳолиси.

Миллий тўфон маркази табиий офат тезлиги соатига 56 километргача пасайиши сабабли уни «Тропик депрессия» ҳолатига туширди.

Офат туфайли Шимолий ва Жанубий ҳамда Виржиниа штатларидаги кўплаб уйларни сув босган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг