Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШда ҳарбий самолёт қулаши оқибатида бортдагиларнинг барчаси ҳалок бўлди

АҚШда ҳарбий самолёт қулаши оқибатида бортдагиларнинг барчаси ҳалок бўлди

Фото:«Reuters»

«АҚШнинг Жоржия штатида «С-130» ҳарбий самолётининг қулаши оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди», — деб хабар бермоқда «Gazeta.ru».

Самолёт 2 май куни маҳаллий вақт билан соат 11:30 да «Саванна Хилтон Хед» халқаро аэропорти яқинида қулаган. У Пуэрто-Рико миллий гвардиясига тегишли бўлиб, бортда тўққиз киши бўлган.

Ҳукумат айни дамда қурбонларнинг аниқ сонини маълум қилмаган, аммо «Associated Press» агентлигининг манбаси омон қолганлар йўқлигини таъкидламоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг