Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШда полиция актрисани отиб ташлади

АҚШда полиция актрисани отиб ташлади

Фото: «Korrespondent.net»

Калифорния штати Жанубий Пасадена шаҳрида «Тез ёрдам» сериали актрисаси Ванесса Маркес полиция томонидан отиб ташланди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда. Ҳодиса 30 август куни, руҳий тушкунлик ҳолатида бўлган актрисанинг уйида содир бўлган.

Айтилишича, полиция Маркеснинг уйига унда асаб ҳуружи рўй берган пайтда келган. Полициячиларнинг таъкидлашича, улар бир ярим соат давомида уни касалхонага боришга кўндиришга уринган. Кейин эса актриса уларга тўппонча ўқталган. Кейинчалик тўппончанинг ўйинчоқ экани аниқланган, аммо полициячилар уни ҳақиқий деб ўйлаб Маркесни отиб қўйишган. Актриса воқеа жойида ҳалок бўлган. Лос-Анжелес полиция департаменти тергов ишларини олиб бормоқда.

Ванесса Маркес 1994-1997 йилларда «Тез ёрдам» сериалидаги Венди Голдман исмли ҳамшира ролини ижро этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг