Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШдаги сайловлардан бир кун олдин Ерга астероид қулаш хавфи бор

АҚШдаги сайловлардан бир кун олдин Ерга астероид қулаш хавфи бор

Фото: «Argumenti.ru»

Совиткич катталигидаги астероид АҚШда президентлик сайловларидан бир кун олдин Ерга қулаши мумкин, дея таъкидлайди америкалик астрофизик Нил Деграсс Тайсон.

«2018VP1 астероиди — совиткич катталигидаги космик тош соатига 25 минг миль (соатига 40,2 минг километр — таҳр.) тезлик билан биз томон учиб келяпти. У 2 ноябрь — президент сайловларидан бир кун олдин Ер билан тўқнашиши мумкин», — деб ёзади олим «Instagram»да.

Тайсоннинг қайд этишича, астероид зарар етказадиган даражада катта эмас.

«Шундай экан, 2020 йилда охир замон бўлган тақдирда ҳам, бунга коинотнинг дахли бўлмайди», — дейди у.

Август ойида НАСА 2 ноябрь куни Тошкент вақти билан тахминан соат 20:33 ларда 2018 VP1 астероиди Ерга жуда яқин келишини хабар берганди. Астрономларнинг фикрига кўра, у Ердан 384 минг километр узоқликдан учиб ўтади. Астероиднинг Ер атмосферасига кириш эҳтимоли 240 дан бир ёки 0,41 фоизни ташкил этади.

2018 VP1 астероиди 2018 йил 3 ноябрь куни топилган. У «Аполлонлар», яъни парвоз йўли Ер орбитасини кесиб ўтадиган астероидлар гуруҳига мансуб.

АҚШда президент сайловлари 3 ноябрь куни бўлиб ўтади. Бир нечта штатларда муддатидан олдин овоз бериш аллақачон бошланган. АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп иккинчи муддатга ўз номзодини қўйган. У демократлардан номзод До Байден билан курашади. Нафақат АҚШ президенти, балки Сенатнинг учдан бир қисми, Вакилларнинг тўлиқ палатаси, шунингдек, бир қатор губернаторлар ва маҳаллий қонун чиқарувчи ва ижро этувчи органларнинг минглаб депутатлари сайланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг