Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Арктикада бешта янги орол кашф этилди

Арктикада бешта янги орол кашф этилди

Кара денгизи қирғоқлари.

Фото: «Meridian12.ru»

Шимолий флот гидрографлари Кара денгизида бешта янги орол очилганини тасдиқлашди. Бу ҳақда «Kp.ru» хабар берди.

«Ороллар Визе қўлтиғида — Кара денгизидаги, Шимолий Янги ер оролига яқин Вылки (Нансен) музлигида жойлашган», — дейилади ТАСС хабарида.

Илк марта ушбу ороллар 2016 йили фазода олинган суратларда кўзга ташланганди. Бироқ улар бутунлай муз билан қоплангани учун олимлар экспедицияга бориша олмаганди. Энди, музликлар тамомила эриб битган шароитда, гидрографлар бу оролларга қадам қўйишди ва топографик суратлар олишди.

Ороллардан энг каттасининг майдони 54 минг квадрат километрга тенг, энг кичигиники эса атиги 900 квадрат метр.

Маълумот учун: Сўнгги уч йилда олимлар Франц-Иосиф ери ва Янги ер архипелагларида 30 дан ортиқ ороллар, бурунлар ва кўрфазлар топишган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг