Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Астрономлар Нептуннинг янги йўлдошини очишди

Астрономлар Нептуннинг янги йўлдошини очишди

Фото: «NASA/Voyager»

АҚШнинг Ер ташқарисидаги цивилизацияларни қидириш институти (SETI) Нептуннинг 14-йўлдоши мавжудлигини расман исботлади. Ушбу тадқиқот тафсилотлари «Nature» журналида ёритилди.

— «Ҳаббл» фазовий телескопи еттинчи ички ойни топди. Ўртача радиуси тахминан 17 километрлик бу йўлдош қолган ички йўлдошлардан кичик, — дейилади хабарда.

Ушбу йўлдошнинг мавжудлиги ҳақида илк далиллар астрономлар томонидан 2013 йили аниқланганди. Унга вақтинча S/2004 N 1 номи берилиб, ҳақиқатан ҳам борлигини тасдиқлаш учун изланишлар бошлаб юборилди.

Ниҳоят, кўплаб фотосуратлар ва ўрганишлар асосида сайёранинг мавжудлиги расман тасдиқланди. Унга Гиппокамп (грек. — денгиз отчаси) номи берилди.

«Денгиз отчаси» бир пайтлар энг йирик ички йўлдош — Протейга комета келиб урилиши натижасида ажралиб чиққан бўлак бўлиши мумкин, деган фараз илгари суриляпти. Чунки Протейда худди Гиппокамп катталигидаги кратер бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг