Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Австриялик вазир БМТда 5 тилда нутқ сўзлади

Австриялик вазир БМТда 5 тилда нутқ сўзлади

Фото: «Sabah.com»

Австрия Ташқи ишлар вазири Карин Кнайсл БМТ Бош Ассамблеясининг 73-сессиясида ўз нутқини арабча бошлаб, французча, испанча, ибронийча ва инглизча – жами 5 тилда нутқ сўзлади. Бу ҳақда «Sabah.com» хабар бермоқда.

Яқин Шарқ мамлакатлари харитаси бугун нефт конларига қараб белгиланаётганига урғу берган Карин Кнайсл Яқин Шарқда уруш очилгани, айниқса, Сурияда вазиятнинг таранглашишига ҳам нефт конлари сабаб бўлганини билдирди.

«Миллионлаб фуқаролар орасида беш давлат ҳарбийлари ва минглаб террорчилар бор бўлган Суриядаги урушни фақат тинч йўл билан ҳал этиш мумкин», – деган вазир Карин Кнайсл ибронийча тилда.

Беш тилда нутқ қилган вазир иқлим ўзгариши, гендер тенглиги ва Эрон ядровий битими каби мавзуларга тўхталган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг