Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Аёллар учун энг хавфли давлатлар рўйхати эълон қилинди: улар орасида АҚШ ҳам бор

Аёллар учун энг хавфли давлатлар рўйхати эълон қилинди: улар орасида АҚШ ҳам бор

Фото:«ТСН»

Аёллар учун энг хавфли давлатлар рўйхати эълон қилинди. Улар орасида АҚШ ҳам бор. Бу ҳақда «Euronews» хабар бермоқда.

БМТга аъзо 193 та давлат орасида ўтказилган тадқиқотда аёллар учун энг хавфли 10 та давлат номи аниқланди.

АҚШ аёлларга зўравонлик қилиш жиҳатидан Сурия билан бир ўринда экани тадқиқотчиларнинг эътиборидан четда қолмади.

БМТга аъзо давлатлардаги аёллар ҳуқуқлари билан шуғулланувчи мутахассислардан муайян мезонларга кўра энг хавфли давлатларнинг рўйхатини тузиб чиқиш сўралди.

Бу жараёнда давлатларнинг соғлиқни сақлаш тизими ва иқтисодий манбалар, жинсий зўравонлик, одам савдоси каби мезонлар асос қилиб олинди.

Тадқиқотга биноан Ҳиндистон дунёда аёллар учун энг хавфли давлат экан. АҚШ эса биринчи ўнталикдан жой олди.

Лондондаги «Thomson Reuters Foundation» ижтимоий сўров маркази тадқиқотларига кўра, аёллар учун дунёдаги энг хавфли мамлакатлар ўнталиги қуйидагича:

  • Ҳиндистон

Бу мамлакат уч жиҳатдан аёллар учун жуда хавфли. Ҳиндистонда аёллар жинсий, жисмоний зўравонлик ва экспулатацияга кўп учрайди.

  • Афғонистон

Бу давлатда аёлларга зўравонлик қилиш ҳолатлари кўп учрайди. Аёлларга тиббий хизмат кўрсатиш сифати паст, иқтисодий аҳвол танг.

  • Сурия

Бу давлатда 7 йилдан бери давом этаётган уруш туфайли аёллар зўравонликка учрамоқда. Тиббий хизмат сифати паст, аёлларнинг моддий аҳволи яхши эмас.

  • Сомали

Бу давлатда анъанавий урф-одатларнинг аёллар ўртасида қўлланиши (мажбурлаб турмушга бериш, олиб қочиб кетиш), тиббий хизмат сифати пастлиги, иқтисодий танглик аёллар учун хавф туғдиради.

Кейинги ўринларни Саудия Арабистони, Покистон, Конго Демократик Республикаси, Яман, Нигерия банд этган.

10) АҚШ

Америка аёллар учун энг хавфли 10-мамлакат экан. Америкада аёлларга жинсий зўравонлик жуда кўп ишлатилар, уларнинг ҳуқуқини таъминлашга эса доимо панжа орасидан қаралар экан.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг