Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Байрам тадбирларида 6 миллиондан зиёд киши қатнашди

Байрам тадбирларида 6 миллиондан зиёд киши қатнашди

Фото: Илья Питалев / РИА Новости

«Россия куни» байрами тадбирларида 6 миллиондан зиёд киши қатнашди. Бу ҳақда «Aif.ru» хабар бермоқда.

Россия ички ишлар вазирлиги расмий вакили Ирина Волкнинг маълум қилишича, кеча маҳаллий вақт билан соат 20.30 да мамлакат миқёсида ўтказилган байрам тадбирларида 6 миллиондан зиёд киши қатнашган.

Фуқароларнинг хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлашга ички ишлар вазирлиги, Росгвардия ҳамда хусусий қўриқлаш хизмати ходимлари жалб этилган.

Тадбирлар вақтида фавқулодда вазият ёки жамоат тартибини бузиш ҳолатлари кузатилмаган.

Эслатиб ўтамиз, кеча Россияда Россия куни нишонланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг