Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Беларусда президент ёрдамчиси пора билан қўлга тушди

Беларусда президент ёрдамчиси пора билан қўлга тушди

Фото:«Rambler»

Беларус президентининг ёрдамчиси 200 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаётганда қўлга тушди. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.

Беларус давлат хавфсизлик қўмитаси ходимлари президент ёрдамчиси ҳамда Гродно вилояти бўйича инспектори Ровнейко Сергей Васильевични пора олаётган пайтда ҳибсга олган.

Ровнейко бир йил аввал пора олганлиги тўғрисидаги маълумотлар туфайли ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг эътиборига тушган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг