Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Boeing Африкадаги ҳалокатдан сўнг миллиардлаб доллар йўқотмоқда

Boeing Африкадаги ҳалокатдан сўнг миллиардлаб доллар йўқотмоқда

Фото: «Reuters»

Boeing компанияси Африкадаги авиаҳалокатдан сўнг миллиардлаб долларлик шартномадан маҳрум бўлмоқда. Индонезиянинг Garuda Indonesia авиакомпанияси икки ўртадаги шартномани бекор қилмоқчи.

Boeing компанияси Garuda Indonesia учун Boeing 737 Max самолётидан 49 та етказиб бериши лозим эди. Харид нарҳи эса бир неча ўн миллиард долларни ташкил этиши керак бўлган. Аммо ушбу шартнома бекор қилинмоқда.

— Биз шартномани бекор қилишни сўраб Boeing компаниясига хат йўлладик. Garuda Indonesia йўловчилари бу компания самолётларига бўлган ишончни йўқотган ва Boeing 737 Max самолётида учишни истамайди, — дейди авиакомпания вакили.

Эслатиб ўтамиз, охирги олти ой давомида Boeing 737 Max самолёти икки марта ҳалокатга учради ва умумий ҳисобда 346 одам ҳалок бўлди. Охирги марта 10 март санасида Эфиопияда шундай фожеа рўй берди. Самолёт Аддис-Абебадаги аэропортдан йўлга чиққач 6 дақиқа ўтиб ҳалокатга учраган. Бортда бўлган 157 инсоннинг барчаси ҳалок бўлди. Улар орасида 33 мамлакат фуқаролари бўлган.

Шундан сўнг дунёдаги 30 авиакомпания Boeing 737 Max самолётларидан фойдаланишдан воз кечди. Boeing 737 Max — Boeing 737 самолётларининг энг янги авлоди бўлиб, 2017 йилдан фойдаланишга топширилган. Ушбу модел компания тарихида энг яхши сотилаётган самолёт ҳисобланарди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг