Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бош вазирликка номзоднинг таржимаи ҳолидаги маълумотлар сохта бўлиб чиқди

Бош вазирликка номзоднинг таржимаи ҳолидаги маълумотлар сохта бўлиб чиқди

Фото:«sMart-lab.ru»

Италияда янги каолицион ҳукуматнинг бош вазирлигига номзод Жузеппе Контенинг таржимаи ҳолидаги баъзи маълумотлар сохта бўлиб чиқди. Бу ҳақда «Euronews» хабар тарқатган.

«New York Times»нинг ёзишича, бўлажак бош вазир ўз таржимаи ҳолида кўрсатилган таълим муассасаларига оёқ ҳам босмаган экан. Газета Контенинг таржимаи ҳолида кўрсатилганидек у Нью-Йорк университетида умуман таҳсил олмаганини ёзди.

Шунингдек, италиялик сиёсатчининг таржимаи ҳолида унинг Англия, Франция ва Австриядаги машҳур университетларда таҳсил олгани кўрсатилган. Булар ҳам аниқ эмас.

Бу шармандаликнинг ортидан Конте ҳануз лом-мим демади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг