Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бразилия миллий музейида йирик ёнғин: 200 йиллик меҳнат барбод бўлди (фото+видео)

Бразилия миллий музейида йирик ёнғин: 200 йиллик меҳнат барбод бўлди (фото+видео)

Фото: «bbc.com»

Рио-де-Жанейрода Бразилиянинг 200 йиллик қадимий миллий музейида ёнғин содир бўлди. Унда 20 миллиондан ортиқ қимматбаҳо экспонатлар сақланган.

Музейда Бразилия ва бошқа давлатлар тарихи ҳақида маълумот берувчи минглаб экспонатлар кўргазмага қўйилган эди. Ушбу экспонатларнинг катта қисми ёниб кетган. Музей директори ўзининг интервьюсида ҳодисани маданий фожеа деб атади.

Пожар

«200 йиллик тадқиқот ишлари ва билим барбод бўлди»,- деб ёзган Бразилия президенти Мишел Темер ўзининг «Твиттер»ида.

«Бу барча бразилияликлар учун қайғули кун. Тарихимиз қийматини бинога етказилган талофот билан ўлчаб бўлмайди»,- қўшимча қилган у.

Национальный музей Бразилии, пожар

Музейга 1818 йилда Португалия қироли Жуан VI асос солган. Шу йили музей ўзининг 200 йиллигини нишонлаган эди. Унда Қадимги Миср тарихини акс эттирувчи экспонатлар, Шимолий ва Жанубий Америкадаги энг йирик ҳайвонлар, минераллар, тошлар, мумиёлар, ҳиндулар идиш-товоқлари коллекцияси, метеорит бўлаги, динозавр суяклари ва минтақада топилган энг қадимий ‒ 12 минг йиллик аёл скелети ҳамда кўплаб бошқа муҳим тарихий буюмлар бўлган.

Пожар в музее

Ёнғин музей ёпилганидан сўнг юзага келган ва тезда бутун бино бўйлаб тарқалган. Ҳозирча ўт кетиши сабаблари номаълум.

«BBC» мухбирининг ёзишича, ушбу музей ходимлари анчадан буён моддий ёрдамнинг камлигидан шикоят қилиб келишган. Давлат музейдаги муаммоларга эътиборсиз қараган ва натижада бир неча минг йиллик тарих кулга айланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг