Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бразилия терма жамоаси «ЖЧ-2018»да ғалаба қозонса, ҳар бир ўйинчи 1 миллион доллардан олади

Бразилия терма жамоаси «ЖЧ-2018»да ғалаба қозонса, ҳар бир ўйинчи 1 миллион доллардан олади

Фото:«Soccer.com»

Бразилия футбол конфедерацияси мамлакат терма жамоаси Россияда ўтадиган жаҳон чемпионатида ғолиб чиқса, ҳар бир ўйинчига 1 миллион доллар миқдорида пул мукофоти берилинини эълон қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

«Folha de S.Paulo» нашри маълумотига кўра, терма жамоа мураббийларига ҳам шунчадан пул ваъда қилинган.

Ваъда қилинаётган мукофот пули жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг кўп суммадир. 2014 йилги жаҳон чемпионатида Бразилия футбол конфедерацияси мамлакат терма жамоасига жами 35 миллион доллар ваъда қилган, аммо жамоа ярим финалда немисларга (1:7), 3-ўрин учун кечган баҳсда ҳолландларга (0:3) ютқазиб, медаллардан қуруқ қолган эди.

Россия майдонларида Бразилия жамоаси Швейцария, Коста-Рика ва Сербия жамоалари билан бир гуруҳда беллашади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг