Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бу не синоат: 2 минг йиллик қабрни ҳеч ким очолмаяпти?

Бу не синоат: 2 минг йиллик қабрни ҳеч ким очолмаяпти?

Фото:«Haber 7»

Миср шимолидаги Искандария шаҳрида археологик қазилмалар асносида гранит мармарли қабр топилди. Лекин уни ҳеч ким очолмаяпти. Бу ҳақда «Haber7» хабар бермоқда.

Олимлар бу қабр Искандарияда топилган энг катта қабр эканини айтишмоқда.

Баландлиги 185 сантиметр, кенглиги 165 ва 265 сантиметр бўлган лаҳад милоддан аввалги 305 ҳамда 30 йилларда ҳукмронлик қилган Птолемей қироллигига оид экани тахмин этиляпти.

Қабр устидаги сувоқнинг бузилмагани унинг 2 минг йилдан бери асло очилмаганига далолат қилади.

Қабр ёнида чақмоқ тош ва мармардан ясалган бюст ҳам бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг