Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дунайда нега сув оз?

Дунайда нега сув оз?

Фото: «Donau Österreich»

Бу йил ёмғир кам ёғиши оқибатида Дунай дарёси суви сатҳи кескин пасайиб кетди. Бу кузатувлар тарихидаги рекорд кўрсаткичдир, дея хабар берди «Евро Пульс».

Масалан, Венгрия пойтахти Будапештда Дунай суви одатдагидан 43-44 сантиметрга пасайган.

Сув камлигидан илгари дарёда сузиб юрган кемаларнинг учдан икки қисми портларда сув кўпайишини кутиб туриб қоляпти. Қолганларига ҳам илгаригидек кўп юк ортиш тақиқланган, акс ҳолда кема лойқага ботиб қолади. Шунинг учун ҳам юкларни энди кўпроқ темирйўл ва автомобилларда ташишга тўғри келяпти.

Йўловчи кемалари қатнови ҳам камайди, саёҳат кемаларига чипталар нархи эса 2-7 бараваргача ошиб кетди.

Мутахассисларнинг таъкидлашларича, бу иқлим ўзгаришларининг илк куртакларидан бири. Европа иттифоқи иқлим стратегияси доирасида 2030 йилгача парник газлари чиқарилишини 40 фоизга (1990 йилга нисбатан) камайтирмоқчи ва электр энергиясининг 27 фоизини тикланувчи манбалардан олишга ўтмоқчи.


Маълумот учун

Дунай дарёси Германиянинг Шварцвальд тоғларидан бошланиб, Қора денгизга бориб қуйилади. Ўнта мамлакат ҳудудидан ёки чегараси бўйлаб оқиб ўтади: Германия, Австрия, Словакия, Венгрия, Хорватия, Сербия, Болгария, Руминия, Украина ва Молдова. Бу мамлакатлардан ташқари яна тўққизта Европа мамлакатига қарашли ерлар Дунай ҳавзасида жойлашган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг