Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Элон Маск «Tesla» машинаси ёниб кетганига муносабат билдирди

Элон Маск «Tesla» машинаси ёниб кетганига муносабат билдирди

Фото: «Звезда ТВ»

«Tesla» электромобили ёниб кетгани ҳақидаги кўплаб хабарлар компания раҳбари Элон Маскда эътироз уйғотди.

— Йилига миллионлаб ички ёнув двигателли (буни ҳатто номи ҳам айтиб турибди) автомобиллар ёниб кетиб, минглаб одамлар жабр кўради, бироқ битта «Tesla» ёниб ҳеч кимга шикаст етмасаям, ҳаммаёқни ўқлоғдек сарлавҳли хабарлар босиб кетди. Бу иккиюзамачлик-ку? — деб ёзди Элон Маск.

Маск ўз компанияси чиқараётган электромобиллар ёнғиндан одатий автомашиналардан кўра беш карра яхши ҳимояланганини айтди.


Мавзуга оид: Хитойда «Tesla» машинаси ўз-ўзидан ёниб кетди (видео)


Дарвоқе, бунгача АҚШда фожиа юз берганди: «Tesla Model S»да бир одам тириклай ёниб кетган, чунки фавқулодда очиш механизми тизимдан ўчиб қолиб, ҳамма эшиклар қулфланиб қолган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг