Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энг осойишта мамлакат — Исландия ҳақида 10 та беқиёс факт

Энг осойишта мамлакат — Исландия ҳақида 10 та беқиёс факт

ФОТО: «SM News»

Бу мамлакатнинг ҳайратланарли жиҳатлари бисёр. Табиати, одамлари, қонунлари — ҳаммаси бир-бирига уйғун. Бежизга викинглар ватани дунёдаги энг осойишта юртлардан бири саналмайди, деб ёзади «Рамблер».

Бу ернинг табиати жуда гўзал. Исландияда Европадаги энг катта шаршара — Деттифос жойлашган. Шунингдек, бу ўлка қоялардаги қушлар бозори, қайноқ булоқлар, музликлар, саёҳатчилар учун йўллари билан мақтана олади.

Китоблар ишлаб чиқариш бўйича рекордчи. Бунинг сабабларидан бири — 12 асрдан бери сақланиб келаётган аждодлар тили. Кўпгина қўлёзмаларни Исландиянинг ҳар қандай фуқароси луғатсиз бемалол ўқий олади. Ижтимоий яккалик ва урф-одатларни ардоқлаш туфайли тил шу даражада яхши сақланиб қолган.

Энг демократик мамлакатлардан бири. Фуқаролик ҳуқуқлари худди табиат ҳақида жонкуярлик қилиш каби ниҳоятда муҳим. Инсон ҳақ-ҳуқуқларини ҳар қандай таҳқирлаш тақиқланади.

Таълим деярли бепул. Бу ерда фақат олий таълим учун, шунда ҳам оз-моз ҳақ тўланади. Исландия саводхонлик бўйича дунёда энг юқори ўринда.

Хусусий тиббиёт йўқ. Оролда пулли клиникаларга зарурат йўқ. Ҳар бир фуқаронинг саломатлиги давлат назоратида. Тиббиёт ҳам жадал ривожланмоқда. Шу боис яшаш ва соғлиқни сақлаш тизими юқори кўрсаткичларга эга.

Бепул иситиш тизими. Бу ноёб қайноқ булоқлар билан боғлиқ: уйларни 90 фоиз иситиш билан таъминлайди. Иссиқ сув эса қайноқ булоқлардан келади.

Бепул генеалогик дарахт. Орол аҳолиси 30 минг киши атрофида. Устига-устак, орол анча вақтгача бошқалардан ажралган ҳолда кун кечирган. Генеалогик дарахт яқин қариндошлар ўртасидаги боғлиқликдан сақланиш учун зарур. Янги танишган йигит-қизлар бир-бирини доимо базада текшириб кўришади.

Полициянинг қуроли йўқ. Исландияда амалда қонунга зид ҳодиса кузатилмайди. Шу боис ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларини тўппонча билан таъминлашга зарурат йўқ. Боз устига, бу мамлакат армиясиз ҳам.

У ерда деярли ичишмайди ҳам, чекишмайди ҳам. Маҳаллий олимлар алкоголь билан мия жараёнлари ўртасидаги боғлиқликни топишган. Шунга кўра улар одамнинг руҳиятига таъсир кўрсатувчи сигарета ва ичкилик каби буюмлар рўйхатини тузиб чиқишган. Маҳаллий аҳолига зарарли одатлар ўрнига рақс тушиш, расм чизиш, қўшиқ куйлашга мутлақо бепул қатнашни таклиф этишади.

Яна бу ерда эльф ва тролларга ишонишади. Ҳатто уй ёки йўлларни қуриш пайтида маслаҳатлашадиган махсус шаманлари ҳам бор.

Исландия табиат, одамлар ва тролларга тегишли. Эҳтимол, шунинг учун ҳам у ерда ҳамма бахтли бўлса, ажаб эмас...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг