Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Энг сайёҳларбоп, хавфсиз мамлакат аниқланди

Энг сайёҳларбоп, хавфсиз мамлакат аниқланди

Фото: «Artmaxtour»

Британия истеъмолчилар уюшмаси — «Which?» сайёҳлар учун энг хавфсиз мамлакатларни бир рўйхатга жамлади.

«Хавфсиз мамлакат»ларни аниқлашда инобатга олинган жиҳатлар:

  • Табиий офатлар ва террорчилар хуружи эҳтимоли
  • Саломачилик учун таҳдид
  • Жиноятчилик даражаси

Хорижий туристлар дам олишни ёқтирадиган 20 та мамлакатни синчиклаб ўрганган мутахассислар бир нарсада бир ёқадан бош чиқаришди: Исландия дунёдаги энг тинч-осойишта мамлакат.

Қуруқ бўлмасин, бир факт: сўнгги 18 йилда Исландияда 36 киши ўлдириб кетилибди. Тўғри, Исландияда одам кўп эмас, бироқ барибир, бу криминалистларнинг «тарозиси»да ўлчанганда жуда кам. Яъни жуда яхши кўрсаткич.

Бирлашган араб амирликлари шарафли иккинчи ўринда. Бироқ арабларда террор хавфи эҳтимоли Исландиядагидан юқори. Осиёда жавоҳири — Сингапур ҳам, турган гапки, хавфсиз мамлакатлар учлигида.

Континентал Европадаги туристлар учун энг хавфсиз мамлакат Испания тўртинчи поғонадан ўрин олган бўлса, олис Австралия бешинчи ўринга кўтарилди.

Энди сайёҳлар учун энг хавфли йўналишлар... Жанубий Африка, Туркия ва Таиланд «топ-20»ликдаги жиноятчилик авж олган, хавфли касалликларни илинтириб олиш хавфи эҳтимоли юқори мамлакатлар дея қайд этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг