Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эрдўғон халқаро савдода доллар устунлигига чек қўйишга чақирди

Эрдўғон халқаро савдода доллар устунлигига чек қўйишга чақирди

Фото: «AA.com»

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Бишкекда бўлиб ўтган Туркия-Қирғизистон бизнес-форумида иштирок этиб, ўз нутқида халқаро савдода долларнинг устунлигига чек қўйишга чақирди.

«Халқаро савдода миллий валюталардан фойдаланиб, долларнинг устунлигига чек қўйиш зарур», - деди Эрдўған.

Унинг фикрича, гўёки савдони осонлаштириш учун яратилган долларга боғланган тизим бугунга келиб энг катта муаммога айланган. «Савдо урушлари ва протекционизм кўп жабҳаларда янги стратегияларни қўллашга мажбур қилади. Валюта курсларини манипуляция қилишдан мақсад кучли ва соғлом турк иқтисодиёти борасида иккиланишга мажбур қилишдир», - таъкидлаган президент.

«Мақсад - Туркия иқтисодиётига зарба бериш. Аммо ҳукумат томонидан амалга оширилган чоралар ва турк халқининг қатъий позицияси сабаб бу уриниш натида бермади»,- дея қўшимча қилган Эрдўғон.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги пайтда Вашингтон ва Анқара ўртасидаги муносабатларида кескинлик кузатилмоқда. Хусусан, бунга америкалик руҳоний Эндрю Брансоннинг Туркияда уй қамоғида сақланаётгани ҳам сабаб бўлди.

Аввалроқ, Эрдўғон барча Америка техник қурилмаларидан воз кечишга чақирган эди.

Куни кеча Трамп ҳам ўз интервьюсида Эрдўғондан хафсаласи пир бўлганини айтган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг