Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ереванда яна норозилик намойишлари бошланди

Ереванда яна норозилик намойишлари бошланди

Фото:«Gazeta.ru»

«Арманистон пойтахти Ереванда собиқ президент Серж Саргсяннинг бош вазир этиб тайинланишига қарши яна норозилик намойишлари бошланди», — деб хабар бермоқда «РИА Новости».

Намойишлар жойларда бирданига бир неча гуруҳ томонидан ўтказилмоқда. Бироқ намойишчилар ўз етакчиларисиз қолишган. 21 апрель куни Армен Григорян ва Давид Санасарян, 22 апрель куни эса депутатлар  Никол Пашинян, Сасун Микаелян ва Арарат Мирзоянлар қўлга олинган.

Саргсянга қарши акциялар 13 апрелдан буён давом этмоқда. Арманистон 9 апрелдан парламент бошқарувига ўтгани сабабли ҳукумат деярли тўлиқ бош вазирнинг қўлига ўтган. Мухолифат уни самарасиз бошқарув ва иқтисодиётнинг ёмонлашувида айблаган ва 17 апрель куни «бахмал инқилоб»ни эълон қилган эди. Аммо шунга қарамай Саргсян ўша куниёқ парламент томонидан бош вазирликка тайинланди.

22 апрель куни полициячилар томонидан Эребуни туманидаги яна бир намойиш тўхтатилди. Бундан аввал намойишчилар етакчиси Пашинян ва Саргсян ўртасида уч дақиқалик музокара бўлиб ўтди, аммо натижасиз якунланди.

Бош вазир мухолифатчининг ҳаракатларини шантаж деб баҳолади ва унга қонуний иш кўришни маслаҳат берди, акс ҳолда барча жавобгарлик унинг бўйнига тушишини билдирди. Полициячилар намойишни тарқатиб юборишди, унинг ташкилотчилари эса Пашинян бошчилигида мажбуран олиб кетилди, кейинроқ улар ҳибсга олинди. Арманистон махсус тергов хизматининг аниқлик киритишича, оммавий тартибсизлик иши бўйича 24 киши ҳибсга олинган, улардан уч нафари ташкилотчи депутатлардир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг