Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эронда қурғоқчилик туфайли аҳоли намойишга чиқди

Эронда қурғоқчилик туфайли аҳоли намойишга чиқди

Эронда қурғоқчилик туфайли мамлакатнинг жануби-ғарбидаги шаҳарлар аҳолиси кўчаларда намойиш ўтказди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

Эроннинг Ҳузистон вилояти «Хуррамшаҳр» масжиди олдига тўпланган аҳоли шўр сув ҳамда қурғоқчилик туфайли намойиш уюштирди.

«Уқувсиз раҳбарларни хоҳламаймиз. Ўғрилар динни ниқоб қилиб олиб бизни чув туширишди», – дея бақиришган намойишчилар.

Ҳузистон вилоятига қарашли Ободон шаҳрида ҳам ўтган ҳафта худди шундай ҳолат кузатилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг