Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эронда кучли ёғингарчилик оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

Эронда кучли ёғингарчилик оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

Эронда жума кунидан бери давом этаётган ёғингарчилик туфайли кузатилаётган сел оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, дея хабар беради «Sabah.com.tr» сайти.

Мамлакатнинг 37 та туманида уч кундан бери давом этаётган кучли ёғингарчилик оқибатида кўплаб уйларни сув босган.

Эрон «Қизилой» қидирув-қутқарув ташкилоти бошлиғи Муртазо Салимийнинг айтишича, селдан жабрланган 2679 кишига ёрдам кўрсатилган.

Ҳукумат селлар кузатилаётган ҳудудларда яшаётган аҳолига, зарурият бўлмаса, ташқарига чиқмасликни тавсия қиляпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг