Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Европа шаҳарларида велойўлакчалар кўпайиб, машиналар камаядиган бўлди

Европа шаҳарларида велойўлакчалар кўпайиб, машиналар камаядиган бўлди

Фото: «Journalismacademy.blogspot.com»

Европа шаҳарлари велосипедчилар учун инфратузилмани яхшилашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «ЕвроПульс» хабар берди.

Яқин келажакда Франциянинг 100 дан ортиқ шаҳарлари велосипедчилар билан дўстона муносабат ўрнатмоқчи. Париж 650 километр янги велойўлакчалар барпо этишни режалаштирмоқда. Биринчи босқич 11 майда карантин тартиби қисман енгиллаштирилганда ниҳоясига етади.

Франция пойтахти маъмурлари велосипед инфратузилмасини яхшилашни аввал ҳам режалаштиришганди. Мэрия 2024 йилги Олимпия ўйинларигача йўл четидаги машиналар тўхташ жойини 72 фоизгача қисқартириб, барча кўчаларни велосипед сайри учун яроқли ҳолга келтиришга ваъда берди.  Карантин шарофати билан бу режа тезроқ амалга оширилади.

Франциянинг Лилль, Руан, Ле-Ман ва Марсель каби бошқа шаҳарлари ҳам яқин келажакда велосипед инфратузилмасини фаол ривожлантиришни режалаштирмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг