Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Европада террорчилик ҳужуми кўпайгани маълум қилинди

Европада террорчилик ҳужуми кўпайгани маълум қилинди

«Европол» (Европа полицияси) ташкилоти ўз ҳисоботида Европа давлатларида аввалги йилларга нисбатан террорчилик хуружлари ортганини маълум қилди. Бу  ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Ташкилот маълумотларига кўра, 2017 йилда Европа иттифоқи давлатларида 205 та террорчилик хуружи кузатилган бўлиб, бунинг оқибатида 68 киши ҳалок бўлган, 844 киши яраланган.

Англияда 107 та, Францияда 54 та, Испанияда 16 та, Италияда 14 та, Грецияда 8 та, Германия ва Белгияда иккитадан, Финландияда ва Швецияда биттадан террорчилик хуружи содир бўлган.

2017 йилда террорчиликда гумонланиб 975 киши қўлга олинган, уларнинг 438 нафари 20-25 яшар йигитлардир. Францияда 411 нафар, Англияда 168, Испанияда 91, Германияда 58, Белгияда 50, Австрияда 48, Италияда 39, Ҳолландияда 35, Данияда 17, Грецияда 15, Болгарияда 14, Ирландияда 11, Финландияда 9, Венгрия, Полша ва Руминияда икки нафардан, Чехия ва Португалиядан  бир нафардан киши террорчиликда шубҳаланиб, ҳибсга олинган.

«Европол»  ҳисоботида: «Терроризм бутун дунё халқлари учун катта хавфдир. Шу боис барча бирдай шу балога қарши курашиши керак», – дейилади.

Европа давлатларида содир бўлган террорчилик хуружларининг 16 фоизи ИШИД, 12 фоизи сўл гуруҳлар, 2 фоизи радикал ташкилотлар ва 3 фоизи номаълум шахслар томонидан амалга оширилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг