Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Флоренс» довули қурбонлари сони 32 кишига етди

«Флоренс» довули қурбонлари сони 32 кишига етди

Фото: «РИА Новости»

АҚШнинг Шимолий ва Жанубий Королина штатларига «Флоренс» довули ёпирилгани ҳақда хабар қилган эдик. Довул қурбонлари сони 32 кишига етди, дея хабар беради «РИА Новости» ахборот агентлиги.

Аввалроқ табиий офат оқибатида ҳалок бўлганлар сони 24 кишига етгани, уларнинг икки нафари ёш бола экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Шимолий Королина штати губернатори Рой Купер матбуот анжуманида ўзининг штатида қурбонлар сони 17 нафар эканини маълум қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг