Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Forbes» энг нуфузли россияликлар рейтингини эълон қилди

«Forbes» энг нуфузли россияликлар рейтингини эълон қилди

Фото:«РИА Новости»

«Forbes» журнали энг нуфузли россияликлар рейтингини эълон қилди, дея хабар беради «РИА Новости» ахборот агентлиги.

Рейтингда энг машҳур мансабдор шахслар, бизнесменлар, топ-менежерлар ва ҳарбийлар қамраб олинди.

Биринчи ўринни Владимир путин банд этди.

Шунингдек, биринчи ўнталикка «Сбербанка» бошқаруви раиси Герман Греф (иккинчи ўрин), «Газпром» бошқарув раиси Алексей Миллер, «Роснефти» бош ижрочи директори Игорь Сечин, ҳукумат раҳбари Дмитрий Медведев, «Сургутнефтегаз» бош директори Владимир Богданов, Марказий банк раиси Эльвира Набиуллина, Федераль Хавфсизлик хизмати бошлиғи Александр Бортников, «РЖД» бош директори Олег Белозеров ва «Лукойл» президенти Вагит Алекперов (ўнинчи ўрин) кирган.

Иккинчи ўнликни молия вазири Антон Силуанов, Хавфизлик кенгаши котиби Николай Патрушев, шаҳар мэри Сергей Собянин ва бошқалар эгаллаган.

Рейтингни тузишда компания ходимлари ва иш ҳажми, инсонлар ҳаётига бевосита таъсири, саноатдаги улуши, шунингдек, президентга ёки ҳукумат партиясига яқинлиги инобатга олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг