Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Германия Австрияда жосуслик қилганми?

Германия Австрияда жосуслик қилганми?

Австрия президенти Александр Ван дер Бэллен Германия федерал разведка хизмати Австрияда 1996 – 2006-йиллар мобайнида турли ташкилотларга ва шахсларга нисбатан жосуслик қилганини айтди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

«Европа иттифоқи давлатлари бир-бирларига жосуслик қилиши муносабатларга жиддий салбий таъсир кўрсатади, ўзаро ишончни сўндиради», – деган Австрия президенти Александр Ван дер Бэллен.

Германия федерал разведка хизмати 1996 – 2006-йиллар мобайнида Австриядаги 2 мингта ташкилот ва шахснинг телефон суҳбатларини тинглагани, электрон почталарини назорат қилгани аниқланди.

Австрия бош вазири Себастян Курз ҳам Германияни жосусликда айблади.

Германия федерал разведка хизмати, шунингдек, Австрия пойтахти Вена шаҳридаги 75 та давлатнинг элчихонаси, шу жумладан, АҚШ, Эрон, Исроил ва Шимолий Корея дипломатик ваколатхоналари ходимларининг телефон суҳбатларини эшитиб борган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг