Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Германияда болалар автобуси ҳалокатга учради

Германияда болалар автобуси ҳалокатга учради

Фото: AP / Dpa

Германиянинг шимолида жойлашган Шлезвиг-Голштейн федерал ерида болаларни олиб кетаётган автобус тез ёрдам машинаси билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда «Bild» нашрига таяниб «РИА Новости» хабар бермоқда.

Ҳодиса натижасида 46 киши жароҳатланди.

Ҳодиса 30 июнь куни тунда содир бўлган. Полициянинг хабар беришича, автобус енгил машина билан тўқнашувнинг олдини олиш мақсадида қарама-қарши йўналишга ўтиб олган ва у ерда тез ёрдам машинаси билан тўқнашган.

Нашрнинг ёзишича, автобусда 10-15 яшар 42 та бола ва 5 нафар кузатувчи бўлган.

Ҳодиса натижасида 46 киши, жумладан ёш болалар жароҳатланган. Бир кузатувчи ва бир боланинг аҳволи оғир эканлиги айтилмоқда. Улар вертолётда шифохонага етказилган.

Яна 20 киши енгил жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг