Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Глобал исиш Россия ҳудудининг кенгайишига сабаб бўлмоқда

Глобал исиш Россия ҳудудининг кенгайишига сабаб бўлмоқда

Фото:«Pravda.ru»

Глобал исиш натижасида сайёрамиздаги муз заҳиралари эриб кетмоқда. Шимолий қутб билан энг узун чегараси бўлган Россия ҳам бундай музликлар эришидан холи эмас. Музликларнинг эриши Россияни янги ороллар билан бойитмоқда.

Гап шундаки, Россия денгиз флоти Арктикада музликларнинг эриши натижасида аниқланган бешта янги оролни эълон қилди.

Ҳарбий-денгиз кучлари дастлаб оролларни сунъий йўлдошдан олинган тасвирлардан фойдаланган ҳолда аниқладилар. Сўнгра экспедиция харитасига туширдилар, деб хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги.

Янги ороллар Шимолий Муз океанида, материкнинг шимоли-ғарбида жойлашган Новая Земля архипелагининг қирғоғидаги «Vylki» музликлари яқинида жойлашган. Уларнинг майдони 900 дан 54,500 квадрат метргача - 10 та футбол майдонига тенг.

«Асосан, бу (кашфиёт) музликларнинг эриши билан боғлиқ», - дейди сешанба куни экспедиция раҳбари Александр Моисеев ТАССга асосланиб.

Агар музликлар инқирози шундай давом этса, 2100 йилга келиб, дунё аҳолисининг бешдан бир қисми яшаётган ҳудуд сув остида қолиши мумкин. Малдив ороллари cингари орол-давлатлар ҳам сув остида йўқ бўлиб кетиши эҳтимоли бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг