Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Google»ни фойдаланувчиларни кузатгани учун судга беришди

«Google»ни фойдаланувчиларни кузатгани учун судга беришди

Фото: «РИА Новости»

Сан-Диегонинг Наполеон Патаксил исмли фуқароси «Google»ни Android ва iOS фойдаланувчиларнинг ҳаракатини кузатишда айблаб, судга берди, деб хабар бермоқда «Korrespondent.net».

Даъвогар компания агар фойдаланувчилар «Жойлашувлар тарихи»ни ўчириб қўйишса, уларнинг ҳаракатлари кузатилмаслигига ишонтиришини айтган. Аммо унинг фикрича, бу хизмат ўчириб қўйилганидан сўнг ҳам компания одамларни кузатаверади.

У компанияни Калифорния махфийлик қонунларини бузганликда ва фойдаланувчиларнинг шахсий ҳаётига аралашишда айбламоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг