Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Грецияга ёнғинлардан кейин сув тошқини талафот келтирди

Грецияга ёнғинлардан кейин сув тошқини талафот келтирди

Фото: «rua.gr»

Афина шаҳри яқинидаги ўрмонларда содир бўлган ёнғин туфайли 80 нафарга яқин киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Грецияда энди сув тошқинлари кузатиляпти, дея хабар беради «Haber7.com» сайти.

Табиий офат 170 дан зиёд уйга ҳамда 150 автомобилга жиддий зарар етказган. Уловида қолиб кетган ҳайдовчи ва йўловчиларга қидирув-қутқарув гуруҳи ёрдам берган.

Ўрмон ёнғинлари ортидан кузатилган сув тошқини ўт ўчирувчилар ва фавқулодда вазиятлар ходимларини бирга ишлашга мажбур қилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг