Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳиндистон Ернинг сунъий йўлдошини уриб туширди

Ҳиндистон Ернинг сунъий йўлдошини уриб туширди

Фото: «Reuters»

Ҳиндистон мудофаа кучлари ерга яқин орбитадаги космик аппаратни уриб туширди ва шу тариқа дунёда сунъий йўлдошга қарши қуролга эга тўртинчи давлатга айланди. Бу ҳақида мамлакат бош вазири Нарендра Моди хабар бериб ўтган.

Бош вазирнинг баёнотига кўра, 300 километр баландликда бўлган сунъий йўлдошни уриш учун уч дақиқадан камроқ вақт сарфланган. Ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган ракета сунъий йўлдошни уриб туширган.

Бунга қадар АҚШ, Россия ва Хитой шундай қуролга эга эди. Модининг маълум қилишича, ушбу қуролнинг синовдан ўтказилиши ҳеч бир мамлакатга қарши қаратилмаган ва халқаро қонунчиликка тўлиқ мос келади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг