Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонда 5 ёшли бола 30 метрлик қудуққа тушиб кетиб омон қолди

Ҳиндистонда 5 ёшли бола 30 метрлик қудуққа тушиб кетиб омон қолди

Фото: «Rai77»

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида 5 ёшли болакай 30 метр чуқурликдаги қудуққа тушиб кетди. Хабар қилинишича, бола ўша вақтда дарахтда мева тераётган бўлган.

Боланинг дўстлари бўлиб ўтган воқеани ота-онасига айтиб беришади. Ота-она дарҳол қутқарувчиларни чақиришган. Шифокорлар қудуққа кислород етказиб беришни йўлга қўйишади, қутқарувчилар эса видеокамера туширишади.

Қудуқ тор бўлгани сабабли қутқарув ишида муаммо юзага келади. Аммо болакай нафақат тирик қолган, балки жароҳат ҳам олмаган эди. У қутқарувчиларнинг кўрсатмаларини бажара олади.

Қутқарувчилар қудуққа арқон ташлашди ва болакайнинг оёғига илаштириб олгач, юқорига кўтариб олиб чиқишди. Қутқарув операцияси икки соат давом этган ва тунда якунига етган.

Болакай умумий ҳисобда 9 соат қудуқда қолиб кетди. Шифокорларнинг айтишича, унинг соғлигига ҳеч нарса хавф солмаяпти. Бир кунлик кузатувдан сўнг болага уйга кетиши учун жавоб берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг