Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонда автобус ҳалокатга учради: жабрланганлар кўп

Ҳиндистонда автобус ҳалокатга учради: жабрланганлар кўп

Фото: «РИА Новости»

Ҳиндистон ғарбида автобус ҳалокатга учраши оқибатида 3 киши нобуд бўлди, 55 киши жабрланди, дея хабар беради «РИА Новости» ахборот агентлиги.

«Hundistan Times» газетаси маълумотларига кўра, воқеа чоршанбадан пайшанбага ўтар кечаси Химачал-Прадеш штатининг Чамба шаҳри яқинида содир бўлган.

«Ҳайдовчи кескин бурилиш йўлида уловни бошқаролмай қолган», –дея хабар берган полиция ходими Моника Бхутунгру. 

Унинг айтишича, автобус Рави дарёга қулаганида қурбонлар сони бундан ҳам кўп бўларди.

Ўша жойда яшовчи аҳоли полиция ходимлари етиб келгунича автобусдагиларни қутқаришга ҳаракат қилган.

Жабрланганлар шифохонага ётқизилган. Улардан етти нафарининг аҳволи оғир экани айтилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг