Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Иэн» тўфони Флориданинг 2 миллиондан ортиқ аҳолисини электр энергиясисиз қолдирди

«Иэн» тўфони Флориданинг 2 миллиондан ортиқ аҳолисини электр энергиясисиз қолдирди

Жорий йил 23 сентябрда Атлантика океанининг Кариб денгизи ҳудудларида шаклланган «Иэн» тўфони аввал Кубада кўплаб талафотларни келтириб чиқариб, сўнг кеча, 28 сентябр куни АҚШнинг Флорида штатини тўлиқ қамраб олди.

Тўфон Флоридага яқинлашишда 5 даражали хавфли тўфон турига айланган. Ҳозирда тўфон марказий ядросига яқин жойларда шамол тезлиги 250 км/с га етгани айтилмоқда. У штатдаги 2 миллиондан ортиқ одамни электр энергиясисиз қолдирди.

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, ҳозирда довул маркази Неапол шаҳридан (Флорида штати) 100 километр узоқликда жойлашган бўлиб, у шимоли-шарқий йўналишда ҳаракатланмоқда.

Штатда бўронли об-ҳаво туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

«Чоршанба куни тушдан сўнг бўрон аста-секин 1-тоифа даражасига тушди – шамол тезлиги соатига 90 мил. Аммо штатда кучли ёмғир давом этди ва бўрон кўтарилиши ҳақидаги огоҳлантиришлар ўз кучини сақлаб қолди.

Миллий довуллар маркази Флорида ярим оролида ҳаёт учун хавфли бўрон кўтарилиши, ҳалокатли шамоллар ва сув тошқини ҳақида огоҳлантирди. Ҳудуднинг миллионлаб аҳолиси эвакуация ҳақида буйруқ олган», – деб ёзмоқда NBCnews. 

Шунингдек, расмийлар ҳам маҳаллий аҳолини зудлик билан эвакуация қилишга чақирмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг