Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Индонезияда мамлакат президенти ва вице-президентининг инаугурацияси бўлиб ўтди

Индонезияда мамлакат президенти ва вице-президентининг инаугурацияси бўлиб ўтди

Фото: «Medan.tribunnews.com»

Жоко Видодо (президент) ва Маъруф Амин (вице-президент) Индонезия Республикасини 2019—2024 йилларда бошқаради. Бу ҳақда « REGNUM» агентлиги «Sindonews»га асосланиб хабар берди.

Жоко Видодо. Фото: «Getty Images»
Маъруф Амин. Фото: «Nasional Compas»

Жакартада 20 октябрь куни бўлиб ўтган инаугурация маросимига Австралия, Малайзия, Сингапур, Камбоджа бош вазирлари, Бруней султони, Хитой ва Вьетнам вице-президентлари, шунингдек, АҚШ, Таиланд, Филиппин ва Япониядан вакиллар ташриф буюрган.

Маълумот учун: ушбу маросим Жоко Видодо учун иккинчи ва сўнгги инаугурация, чунки конституцияга кўра, бир шахс қаторасига икки муддат мамлакатни бошқариши мумкин эмас. У олдинги беш йил Юсуф Калла (вице-президент) билан ишлаганди, кейинги беш йил Маъруф Амин унга ҳамкор бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг