Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ИШИД раҳбари ўлдирилди – Reuters

ИШИД раҳбари ўлдирилди – Reuters

«Исломий давлат» (ИШИД) ўз етакчиси Абу ал-Ҳасан ал-Ҳошимий ал-Қурайший ўлдирилгани ҳақида хабар берди. Бу ҳақда Reuters ёзмоқда.

Радикаллар етакчиси жанглар пайтида вафот этган. Бироқ унинг жасади қаерда  эканлиги аниқланмаган. ИШИД ўзининг янги раҳбари этиб Абу ал-Ҳусайн ал-Ҳусайний ал-Қурайшни танлади.

Абу ал-Ҳасан ал-Ҳошимий 2019-йилда ўлдирилган ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийнинг укаси эди.

Аввалроқ, Туркия Миллий разведка ташкилоти (МИТ) Сурия шимолида ўтказган аксилтеррор операцияси давомида «Исломий давлат»нинг 11 нафар жангарисини қўлга олган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг