Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Исроил кучлари яна бир фаластинликни отиб ўлдирди

Исроил кучлари яна бир фаластинликни отиб ўлдирди

Исроил кучлари Ғарбий Соҳилда бир қуролсиз 26 ёшли фаластинликни отиб ўлдирди.  

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, Исроил кучлари Ғарбий Соҳилда қуролсиз бир фаластинликни отиб ўлдирган. Исроил армияси қотилликни «ҳарбий постдаги аскарларга ҳужум», дея атаган.

26 ёшли Абдулла Сами Калалве жума куни кечқурун «Наблус жанубидаги Ҳувара шаҳри яқинида исроиллик босқинчиларнинг ўқларидан ҳалок бўлди», дейилади Фаластин вазирлиги баёнотида.

Фаластиннинг WAFA расмий ахборот агентлиги Фаластин Қизил Ярим Ой жамияти вакили Аҳмад Жибрилдан иқтибос келтирган ҳолда, бу фуқаро Исроил кучлари томонидан оғир яраланганидан бир неча дақиқа ўтиб, вафот этганини маълум қилган.

WAFA хабарига кўра, Калалвенинг ўлимини ҳам қўшганда жорий йилда Исроил кучлари томонидан ўлдирилган фаластинликлар сони 36 нафарга етди. Улар орасида саккиз бола ва бир кекса аёл ҳам бор. Худди шу давр мобайнида босиб олинган Фаластин ҳудудларида олти нафар исроиллик фуқаро, жумладан, бир бола ва бир украиналик фуқаро ҳалок бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг