Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Исроил русларнинг Суриядаги ҳарбий базаси яқинига ракета ҳужуми уюштирди

Исроил русларнинг Суриядаги ҳарбий базаси яқинига ракета ҳужуми уюштирди

Кеча, 14 август куни Исроил армияси Эроннинг Сурияда жойлашган ҳарбий базасига ракета ҳужуми уюштирди. Ҳужум Россия ҳарбий базасидан узоқ бўлмаган жойда амалга оширилган. Бу ҳақда Reuters маълум қилди.

Исроил қўшинлари Россия ҳарбий-денгиз кучларининг Суриядаги асосий базаси ҳисобланган Тартус порти яқинидаги Эрон ҳарбий базаси, радар станцияси ва ҳаво ҳужумидан мудофаа постига бир нечта ракета ҳужуми уюштирди.

Бундан ташқари, Исроил армияси Дамашқнинг шимоли-шарқида жойлашган Эронпараст «Ҳизбуллоҳ» радикал гуруҳи жангариларининг турар жойларига ҳам зарба берган. Сурия армиясининг маълум қилишича, ракета зарбалари оқибатида уч нафар аскар ҳалок бўлган ва уч нафар ҳарбий яраланган.

Маълумот ўрнида, сўнгги бир неча йил ичида Исроил армияси Суриядаги Эрон билан боғлиқ бўлган нишонларга ракета зарбалари бериб келади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг