Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жанубий Кореяда ходимларининг иш соатини чегарадан чиқарган шифохоналар жазоланмоқда

Жанубий Кореяда ходимларининг иш соатини чегарадан чиқарган шифохоналар жазоланмоқда

«REGNUM» ахборот агентлиги маълум қилишича, Жанубий Кореядаги 94 та шифохона Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазирлигининг қонун ва меъёрларини бузганлиги учун жаримага тортилди. Улар ходимларини белгиланган вақтдан кўп ишлатган.

Бу шифохоналарга 1 миллиондан 5 миллион вонагача ($889—$4 445) жарима солинди.

1 февраль куни Намдонгу туманидаги (Инчхон ш.) шифохонада ходимлардан бирининг жонсиз танаси топилганди. Кейин аниқланишича, бу ходим 36 соат тинмай ишлаган ва қаттиқ чарчаш оқибатида вафот этган.

Ходимларнинг иш соатига асосан йирик касалхоналарда риоя қилинмоқда. Умумий профилдаги 42 тадан 32 та шифохонада эса бу қоида бузилмоқда.

Шифохоналарнинг 28,3 фоизида ходимлар ҳафтасига бир марта дам олмоқда, 13,9 фоизида эса устма-уст 36 соатгача ишлаш қайд этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг