Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Калифорнияда 24 соат ичида иккита самолёт ҳалокатга учради

Калифорнияда 24 соат ичида иккита самолёт ҳалокатга учради

Фото: «Haber7.com»

АҚШнинг Калифорния штатидаги Брекэтт аэропорти атрофида 24 соат мобайнида 2 та самолёт ҳалокатга учради, дея хабар беради «Haber7.com» сайти.

Воқеа Лос-Анжелес шаҳри шимолидаги Ла Верне туманида жойлашган Брекэтт аэропорти атрофида содир бўлган. Аввалига «Cessna» русумли самолёт қўнаётган пайтда ҳалокатга учраган. Ундаги учувчи вафот этган.

Воқеа содир бўлганидан бир сутка ўтмасдан яна бир самолёт қўнаётиб ёниб кетган.

Ҳар иккала авария ҳолати юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг