Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Калифорниядаги ёнғинлар туфайли ҳалок бўлганлар сони 31 тага етди

Калифорниядаги ёнғинлар туфайли ҳалок бўлганлар сони 31 тага етди

Фото:«Pixabay.com»


АҚШнинг Калифорния штатида содир бўлаётган ўрмон ёнғинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 31 тага етди, дея хабар бермоқда «Associated Press» ахборот агентлиги.

Маҳаллий ҳокимиятдаги манбаларга кўра, яна 228 киши изсиз йўқолган, камида 3,5 минг киши вақтинчалик тураржойларга жойлашган.

Ҳозирги вақтда ёнғин деярли 45 минг гектар ҳудудни қамраб олган, 6,4 мингдан зиёд уйлар ёниб кетган, 15 мингтаси хавф остида турибди.

Аввалроқ, президент Трамп ёнғин туфайли штат ҳудудида фавқулодда ҳолат эълон қилгани ҳақида хабар берилганди.

8 ноябрь кунидан Калифорния шимолида бошланган «Camp Fire» ёнғини штат тарихидаги энг талофатли ҳодисалардан бўлмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг